10 777 ZZZ — Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат рақам
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ташкил этилган мазкур аукцион 2025 йил 13 июнь куни якунланган. Аукционда рақамнинг бошланғич нархи 187,5 млн сўм бўлган бўлса, охирги баҳоси 1 638 000 000 сўмгача кўтарилган.
Бу сумма тахминан 128 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, бу — Ўзбекистондаги авто рақамлар савдосида кузатилган энг юқори нархлардан бири ҳисобланади.