Ўзбекистон–Малайзия бизнес форуми бўлиб ўтди
Тадбирда вазир ўринбосари Озода Жўраева, шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Форумда ижтимоий-иқтисодий алоқалар истиқболлари, очиқ ва инвесторларга қулай муҳит ҳамда яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.
Томонлар энергетика, савдо, саноат, инфратузилма ва хизматлар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.
Форум расмий тақдимотлар билан чекланиб қолмади. У Б2B (юзма-юз мулоқот) майдонига айланди ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоя ва келишувлар муҳокама қилинди.