Хоманаий АҚШ ва Исроилни мағлуб этганини эълон қилди
“Сизларни Эроннинг Америка режими устидан қозонган буюк ғалабаси билан табриклайман. Америка режими урушга тўғридан-тўғри кирди, чунки улар бундай қилмасалар, сионистик режим бутунлай йўқ бўлиб кетишини тушунишди. Улар бу режимни қутқариш учун урушга киришди, лекин ҳеч нарсага эриша олишмади”, — деб ёзди Хоманаий ижтимоий тармоқда.
Али Хоманаий ўз мурожаатида Эрон ҳеч қачон таслим бўлмаслигини таъкидлаб, агар кимдир яна мамлакатга ҳужум қилишга уринса, жавоб жуда қаттиқ бўлишини маълум қилди.