Тошкент туманида кўп қаватли уйлар таъмирланмоқда
Хусусан, Тошкент туманидаги “Озодлик” маҳалласидан жой олган кўп қаватли уйлар босқичма-босқич жорий таъмирдан чиқарилмоқда.
Мазкур таъмирлаш ишлари доирасида уйларнинг том қисмлари янгиланмоқда, ташқи деворлари эса замонавий материаллар билан қопланмоқда. Шунингдек, муҳандислик коммуникациялари — сув таъминоти, канализация тизими ва электр тармоқлари ҳам текширилиб, зарур ҳолларда янгиланмоқда.
Аҳоли фикрига кўра, бундай ўзгаришлар нафақат яшаш шароитини яхшилайди, балки маҳалланинг умумий қиёфасини ҳам тубдан ўзгартиради. Фуқаролар ташаббуси ва давлат кўмаги билан амалга оширилаётган ушбу ишлар маҳаллада ижобий кайфият ва бирдамликни кучайтирмоқда.
Таъмирланган уйлар нафақат мустаҳкамлиги, балки эстетик кўриниши билан ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.