Тошкентнинг тўрт туманида газ вақтинча узилади
25 август, душанба куни, Тошкентнинг айрим туманларида таъмирлаш ишлари сабабли газ вақтинча ўчирилади, деб Kursiv.media хабар берди.
Чилонзор туманида соат 10:00 дан 20:00 гача «Ал-Хоразмий», «Баҳористон», «Гулистон» ва «Бек топи» маҳаллаларида газ бўлмайди. Бу ҳудудда 220 та хусусий уй, 80 та кўп қаватли бинолар ва 40 та йирик истеъмолчи газсиз қолади.
Шайхонтоҳур туманида ҳам соат 10:00 дан 20:00 гача тўртта йирик истеъмолчига газ етказиб бериш тўхтатилади.
Учтепа туманидаги «Фозилтепа», «Кўксарой», «Ўрикзор» ва «Зарафшон» маҳаллаларида газ 10:00 дан 20:00 гача ўчирилади. Бу ерда 2 450 та хусусий уй, 47 та кўп қаватли уй ва 256 та йирик истеъмолчи таъсир кўради.
Яшнобод туманида соат 10:00 дан 18:00 гача Махтумқули кўчасида газ бўлмайди. Бу ерда 950 та хусусий уй, 35 та кўп қаватли уй ва 10 та йирик истеъмолчи газсиз қолади.
Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг газ таъминоти тикланади.