Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Президент қарори: стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди

Ўзбекистон футболи ривожи йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Президент қарорига мувофиқ, давлатга тегишли стадионлар ва футбол майдонларини хусусийлаштириш ёки уларнинг мақсадини ўзгартириш қатъий равишда тақиқланди.

Бу қарор 21 август куни қабул қилинган бўлиб, унга кўра Кадастр агентлиги ахборот тизимида футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадини ўзгартириш ҳамда сотиш имкониятини йўқотувчи махсус чеклов киритилади.

Хатлов ва маълумотлар электрон тизимга киритилади

2025 йил охиригача давлатга тегишли барча стадион ва майдонлар тўлиқ хатловдан ўтказилади. Кейин эса улар ҳақидаги маълумотлар 2026 йил июлига қадар “Миллий футбол электрон платформаси”га жойлаштирилади. Шу билан бирга, эгаси аниқланмаган стадион ва майдонлар ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиб, ҳуқуқий мақоми белгиланади.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2024 йил бошида “Пахтакор” клуби ва унинг стадиони сотувга қўйилиши жамоатчиликда катта эътирозларга сабаб бўлган эди. Ҳатто тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев “текинга берса оламан, пулга берса олмайман”, деган гапи билан катта баҳсларга сабаб бўлган.

Ҳар бир маҳаллага футбол майдони дастури

Президент қарорида белгиланган яна бир муҳим янгилик — 2025 йил 1 октябрдан старт оладиган “Ҳар бир маҳаллага футбол майдони” дастури ҳисобланади.

Дастурга кўра:

  • Давлат мулкидаги бўш ерлар аукционга чиқарилади ва уларнинг маълум қисмида футбол майдони барпо этилиши шарт қилинади. Шунингдек, майдон мақсади камида 10 йил давомида ўзгартирилмаслиги қатъий талаб қилинади.

  • Ер майдонининг қолган қисми бўйича ғолиб тадбиркор қонунчилик асосида ундан фойдаланиши мумкин бўлади.

  • Агар ер участкалари уч ой давомида сотилмаса, уларнинг баҳоси босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади, аммо кўпи билан 50 фоизгача. Шу билан бирга, тўловни уч йил мобайнида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Ҳокимларга 2025 йил декабр ойига қадар манзилли дастур ишлаб чиқиб, маҳаллаларда футбол майдонлари қурилиши юзасидан аниқ режа тасдиқлаш топширилди.

Яна қатор янгиликлар

Қарор доирасида футболга оид бошқа ташаббуслар ҳам амалга оширилади:

  • Ўзбек легионер футболчиларига мактаб ва клуб очиш учун ер ажратилади.

  • Футбол ўйинларига чипта сотишда харидорлар идентификациядан ўтказилади.

  • Миллий футбол ахборот тизими ишга туширилади.

Мутасаддилар таъкидлашича, ушбу чоралар орқали футбол инфратузилмаси тубдан такомиллашиб, аҳоли, айниқса ёшлар учун кенг имкониятлар яратилади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *