"Душманлик ва нафрат кайфияти". Россияда кўчада намоз ўқийдиган мигрантлардан норозилик кучаймоқда
Россиянинг Узоқ Шарқдаги Хабаровск шаҳридаги бир автобус ҳайдовчиси ўтган ой йўловчилар автобус ичида кутар экан, терминалда намоз ўқигани учун тергов қилинди.
Марказий осиёлик мигрант бўлиши тахмин қилинаётган бу одам айбсиз деб топилди — чунки у дам олиш вақтида бўлган. Бироқ унинг намоз ўқиётгани акс этган видео интернетда катта ғазаб уйғотди.
Россияда, жумладан Марказий Осиёдан келган миллионлаб мусулмонлар яшайди. Улардан айримлари кўчаларда ва пиёдалар йўлакларида намоз ўқийдилар....