Президент 615 нафар шахсни афв этди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан 615 нафар шахсни афв этиш тўғрисида фармон имзолади. Уларнинг 220 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 123 нафари муддатидан илгари шартли равишда, 97 нафари эса енгилроқ жазога алмаштирилади.
Шунингдек, 175 нафар маҳкумнинг жазоси муддати қисқартирилади. Мазкур қарор ўз айбини тан олган, қилган ишидан пушаймон бўлган ва тўғри йўлга қайтган шахсларга нисбатан қабул қилинган.
Фармон Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ чиқарилган. Афв этилганлар орасида тўққиз нафар хорижлик, 29 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 23 киши ҳамда 30 ёшгача бўлган 264 нафар шахс, жумладан икки нафар вояга етмаган бор.
Шунингдек, рўйхатда илгари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш учун ҳукм қилинган тўққиз нафар шахс ҳам бор. Ўтган йили Конституция куни муносабати билан 483 нафар шахс афв этилганди.