Хомуха Сафоновнинг ПСЖда биринчи рақам бўлишига баҳо берди
«У психологик жиҳатдан жуда яхши ҳолатда бўлиши керак. Жароҳати машғулотларни бошлашга имкон бериши билиоқ, Шевальега қарши курашда унинг имкониятлари жуда юқори бўлади», — дея Хомуханинг сўзларини «Газета.ru» келтиради.
Жорий мавсумда Сафонов узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолди: жамоанинг дастлабки 20 учрашувида захира ўриндиғида ўтирди. Бироқ кейин унга имконият берилди ва у кетма-кет тўртта ўйинда майдонга тушди.
Ҳозир футболчи қўл жароҳатидан тикланмоқда.