Жонатан Та «Бавария»даги машғулотлар уни ҳайратга солганини айтди
«Энг кўп нима ҳайратга солди? Машғулотларнинг ақл бовар қилмас даражадаги сифати, интенсивлик.
Мен илгари бунақасига ҳеч қачон дуч келмаганман. Ҳар бир машғулотда ҳамма бор кучини беради, ҳеч ким бир сонияга ҳам суръатни пасайтирмайди.
Бу жуда таъсирли ва клуб ҳақида кўп нарсани айтади», — деди Та Abendzeitung нашрига берган интервьюсида. «Бавария» Бундеслигада 15 турдан сўнг 41 очко билан турнир жадвалида пешқадам.
Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»сидан фарқ тўққиз очкони ташкил этади.