Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Абдуқодир Ҳусанов учун Францияда янги трансфер кураши бошлангани маълум бўлди

Европа футболида қишки трансферлар ойнаси яқинлашиб келар экан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги хабарлар янада жонланмоқда. 21 ёшли марказий ҳимоячининг келажаги ҳақида “кўҳна қитъа” ОАВларида турли сценарийлар муҳокама қилинмоқда.

Охирги ойларда футболчининг номи "Ланс", "Ливерпуль" ва ҳатто "Реал Мадрид" каби грандлар билан боғланди. Бу хабарларнинг асосий сабаби шундаки, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг ўйинидан қониққанига қарамай, унга доимий равишда етарлича ўйин амалиёти тақдим этмаяпти.

“Ницца” кутилмаганда саҳнага чиқди

Франция футболида обрўга эга манбаларга кўра, "Ницца" ҳам ўзбек ҳимоячисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мавсум бошидан бери барқарорликка эриша олмаётган клуб қишки трансферлар орқали таркибни қайта қуришни режалаштирган.

SPORT.FR сайтининг ёзишича, “Ницца” раҳбарияти аввало марказий ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга бел боғлаган. Шу билан бирга, Лига 1 пешқадами "Ланс" ҳам иккинчи давра олдидан таркибни кучайтиришни кўзламоқда ва “Манчестер Сити” билан Ҳусановни олти ойлик ижарага олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Манбаларга кўра, январь ойида Ҳусанов Францияга қайтиши эҳтимоли анча юқори. Фақат унинг янги манзили “Ланс” эмас, балки ҳимоя муаммоларини ҳал қилишга интилган “Ницца” бўлиши ҳам мумкин. Икки клуб ҳам футболчини қисқа муддатли ижара асосида олишни истамоқда.

Ҳал қилувчи қарор “Сити” қўлида

2029 йил ўрталаригача “шаҳарликлар” билан шартномага эга бўлган Ҳусанов учун мунтазам ўйин амалиёти жуда муҳим. Шу боис, “Манчестер Сити” раҳбарияти футболчининг ривожи учун қисқа муддатли трансфер вариантларини кўриб чиқиши мумкин. Агар “Ланс” ва “Ницца” томонидан жиддий таклифлар тушса, Францияда ҳақиқий трансфер кураши юзага келиши эҳтимолдан холи эмас.

Франк Хейз омили

JEUNESFOOTEUX.COM сайти эса “Ницца” бош мураббийи Франк Хейз шахсий ташаббуси бу трансферда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкинлигини таъкидламоқда. Мутахассис аввал ишлаган "Ланс" даврида яхши билган футболчиларини жамоага олиб келишни истамоқда.

Айни пайтда “Ницца” етакчилари — Жонатан Клосс, Терем Моффи ва Жереми Боганинг келажаги ноаниқ бўлиб тургани Хейзни янги ижрочилар қидиришга мажбур қилмоқда.

Манбаларга кўра, “Ницца” учун ҳақиқий сюрприз ҳимоя чизиғида бўлиши мумкин. Франк Хейз “Манчестер Сити”да қийин даврни бошдан ўтказаётган Ҳусановнинг вазиятидан яхши хабардор ва бу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи. Бир йил олдин “Ланс”дан тахминан 50 миллион евро эвазига Англияга йўл олган ўзбек ҳимоячисини олти ойлик ижарага қайтариш режаси айнан шу ерда пайдо бўлган.

Хулоса

Ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этишга чанқоқ, жисмонан бақувват ва тактик жиҳатдан фойдали Ҳусанов каби “жангчи”ни сафига қўшиб олиш “Ницца” учун ҳимояни барқарорлаштиришда катта қадам бўлиши мумкин. Шу тариқа, яқинлашаётган қишки трансферлар ойнаси ўзбек футболчисининг тақдирида муҳим бурилиш нуқтасига айланиши эҳтимоли жуда юқори.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *