"Реал" Алонсо ўрнига Арбелоани вақтинча бош мураббий этиб тайинлаши мумкин
Клуб Арбелоани мавсум охиригача вақтинча бош мураббий этиб тайинлаб, ёзда янги мураббий билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Алонсонинг келажаги Испания Суперкубоги натижаларига боғлиқ бўлади.
8-январ куни ярим финалда "Реал"га "Атлетико" рақиблик қилади. Жорий Ла Лига мавсумида мадридликлар иккинчи ўринда бормоқда ва Алонсо шогирдлари "Барселона"дан тўрт очкога ортда қолмоқда.