Ўзбекистонда суперкомпьютерлар ва маълумот марказлари очилади
2026 йилда Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилоятида тўртта маълумот маркази ҳамда иккита суперкомпьютер ишга туширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқига йўллаган мурожаатида айтилди.
Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида 15 та сунъий интеллект лабораторияси ташкил қилинади. Ушбу ташаббуслар қишлоқ хўжалиги, молия, тиббиёт ва бошқа соҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 дан ортиқ сунъий интеллект лойиҳаларини амалга оширишга кўмак беради.
Давлат раҳбари истеъдодли ёшлар учун Рақамли технологиялар маркази очилишини ҳам таъкидлади. Шунингдек, Мирзиёев 2030 йилга келиб Ўзбекистон IT-хизматлардан 5 миллиард АҚШ доллари даромад олишни мақсад қилганини қайд этди.