Зарина Йўлдашова қайси актёр билан партнёр бўлиб рол ўйнашни хоҳлашини очиқ айтди
Актриса Зарина Йўлдашова яқинда ўтказилган интервюда журналистнинг қизиқарли саволларига жавоб берди. Актрисадан сўралди: “Қайси актёр билан партнёр бўлиб рол ўйнашни хоҳлардингиз?”
Зарина ҳеч иккиланмасдан жавоб берди:
— “Турк актёри Бурак Öзçивит билан”.
Журналист яна қизиқиб сўради:
— “Нега айнан Бурак Öзçивит?”
Актриса самимийлик билан шундай деди:
— “Чунки у келишган актёр. У билан ҳамма ролни ўйнашни хоҳлайди”.
Сўнг журналист яна бир савол берди:
— “Унга биринчи бўлиб нима деган бўлардингиз?”
Зарина эса ҳазиломуз тарзда жавоб қайтарди:
— “Seni çok seviyorum” — деб кулиб жавоб берди.
Шу тариқа, актрисанинг бу самимий ва ҳазиломуз изоҳи мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди ва унинг Бурак Öзçивит билан ишлаш орзусини яна бир бор тасдиқлади.