«Интер» хорват футболчи учун «Барселона» ва «Реал»ни ортда қолдирмоқчи
Манбага кўра, «нерадзуррилар» футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Млачич хизматларига Каталониянинг «Барселона»си, Мадриднинг «Реал»и, «Ньюкасл» ҳамда Дортмунднинг «Боруссия»си ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Хорват футболчисининг бозор қиймати 4 миллион евро деб баҳоланмоқда. Млачичнинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзида якунланади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 18 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширди.