Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ижтимоий реестр: болалар нафақаси тўлашда янги аниқ қоидалар

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига биноан, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам ажратишда янги, янада аниқ ва тизимли тартиб жорий этилди. Янги қоидаларга кўра, тўловлар оиланинг ижтимоий мақомига қараб автоматик тарзда давом эттирилиши, белгиланган муддатларда қайта баҳоланиши ёки меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг расмий бандлигига боғланиши назарда тутилмоқда.

Янги тизимнинг асосий мақсади — давлат ёрдамини ҳақиқатан эҳтиёжманд қатламга манзилли етказиш, шу билан бирга меҳнат қилиш имконияти бор оилаларни расмий бандликка рағбатлантиришдан иборат.

Фармонга мувофиқ, Ижтимоий реестрдаги оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам қуйидаги тартибда тайинланади:

“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирувчи оилаларга ижтимоий хизматлар, жумладан болалар нафақаси ва моддий ёрдам, оиланинг бандлик ҳолатидан қатъи назар, қўшимча аризасиз тўлаб борилади. Бу оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи реестрга киритилганидан кейин 12 ой ўтгач қайта баҳоланади. Айрим ҳолларда мазкур баҳолаш тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.

“Камбағал оила” сифатида рўйхатга олинганлар учун эса болалар нафақаси ёки моддий ёрдам 6 ой муддатга тайинланади. Бу давр мобайнида меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг расмий иш билан таъминланиши шарт ҳисобланади. Агар бандлик таъминланса, тўловлар қўшимча мурожаатсиз узлуксиз давом этади. Акс ҳолда эса нафақа ва ёрдам тўхтатилади. Шу билан бирга, оила қайта мурожаат қилганда, мазкур бандлик талаби 6 ой давомида қўлланмаслиги белгиланган.

“Камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам 6 ой давомида тўланади. Агар оила аъзоларига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 баравари билан 1,25 баравари орасида бўлса, тўлов миқдори 75 фоиз этиб белгиланади. Даромад 1,25 баравардан 1,5 бараваргача етган ҳолларда эса ёрдам 50 фоизгача қисқартирилади.

Ушбу янгиликлар орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими янада шаффоф, адолатли ва самарали бўлиши, энг муҳими — аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларига мослашиши кутилмоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *