Лукас Васкес Винисиусни қўллаб-қувватлаганини айтди
«Реал»нинг собиқ футболчиси Винисиус фаолияти давомида бирга ишлаган энг самимий ва меҳрибон инсонлардан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, Васкес Винисиуснинг ҳиссиётга бериливчанлигини унинг ўйин услуби билан боғлади.
«Вини — мен футболда учратган энг яхши инсонлардан бири. Одамлар буни билишини истайман.
Унинг юраги жуда катта. Ўйлайманки, унинг феъл-атвори маълум даражада футбол қобилиятига ҳам мос келади», — дея Васкеснинг сўзларини AS нашри келтиради.
Аввалроқ бразилиялик футболчи «Барселона»га қарши ўйинда алмаштирилганидан сўнг жамоа мураббийи Хаби Алонсога қўл бермагани учун танқид қилинганди.