Янги йил кечаси Тошкентда автобуслар соат 01:00 гача қатнаши маълум бўлди
Тошкент шаҳрида 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси автобуслар йўловчиларга 01:00 гача хизмат кўрсатади. Бу ҳақда пойтахт жамоат транспорти департаменти маълум қилди.
1–4 январ кунлари шаҳардаги барча йўналишларда автобуслар якшанба жадвали асосида ҳаракатланади — одатда 05:00 дан 22:00 гача.
5 январдан бошлаб жамоат транспорти иш кунларига мўлжалланган одатий тартибга қайтади: 06:00 дан 23:00 гача. Йўловчилардан сафарларни режалаштиришда қатнов оралиғидаги ўзгаришларни инобатга олиш сўралди.