«Нефтчи» футболчилари Янги йил учун iPhone олди
Фарғонанинг «Нефтчи» клуби футболчиларини Янги йил арафасида табриклаб, жамоа ҳамкорлари томонидан тақдим этилган совғаларни топширди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Хусусан, ўйинчиларга iPhone русумли мобил телефонлар берилди. Клуб матбуот хизмати бу совға жамоанинг чемпионлик натижаларга боғлиқ эмаслигини алоҳида қайд этди: чемпионатдаги муваффақият учун шартномаларда кўрсатилган бонус ва мукофот пуллари аввалроқ тўлаб берилган.
Маълумот учун, янги iPhone’лар нархи бозорда 13 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача баҳоланмоқда.