Испан журналисти Захарян Ла Лига учун ҳали тайёр эмас деди
Marca нашри журналисти Оскар Бадальо россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Футболчи ҳозирда “Реал Сосьедад” сафида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бадальонинг таъкидлашича, Захарян мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун вақтинча бошқа клубга ижарага кетиб, ўзини синаб кўргани маъқул.
“Арсен эҳтимол ҳозирча юқори даражада барқарор ўйнашга тайёр эмас. Унда истеъдод борлиги кўриниб турибди, аммо у Испания чемпионати талабларига ҳали тўлиқ пишиб етилинмаган”, — дея Бадальонинг сўзларини “RB Sport” келтиради.
Захарян 2023 йилда “Реал Сосьедад” футболчисига айлангандӣ. Жорий мавсумда собиқ Москва “Динамо”си вакили Испаниядаги 14 учрашувда 1 гол урди.