Пирс Морган Дёкерешдан кўпроқ гол кутмоқда
Машҳур журналист ва телебошловчи Пирс Морган Лондоннинг “Арсенал” клуби сафидаги швед ҳужумчиси Виктор Дёкерешнинг ўйинларини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Морган фикрича, жамоа ҳужумчилари, айниқса Дёкереш, вазиятлардан унумлироқ фойдаланиши керак. У футболчини ёқтиришини ва меҳнатини қадрлашини айтиб, 63,5 миллион фунтга харид қилинган ҳужумчидан кўпроқ голлар кутилishini таъкидлади.
Дёкереш “канонирлар” сафига бу ёзда Лиссабоннинг “Спортинг” клубидан келиб қўшилган. У “Арсенал” либосида барча мусобақаларда 20 ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлди.
Англия чемпионатининг 18-туридан сўнг Микел Артета бошчилигидаги жамоа 42 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.