Янги йил тонгида Тошкент кўчалари ҳувиллаб қолди
Пойтахт аҳолисидан бири 1 январ тонгида Тошкент кўчаларини тасвирга олиб, шаҳар одатдагидан ҳам сокин кўринишга кирганини қайд этди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Видео муаллифининг айтишича, эрталаб шаҳарда деярли ҳеч ким кўринмаган. У буни йилига бир марта учрайдиган ҳолат сифатида баҳолади.
Маълумки, 31 декабр куни кўпчилик Янги йилни нишонлаб, тун бўйи уйғоқ қолади. Шу сабаб 1 январ дам олиш кунидан фойдаланиб, одамлар уйда ҳордиқ чиқариб, уйқуни қондиради.