АҚШ-Венесуэла: Ҳаво зарбалари пайти ушланган Мадурога АҚШ айблов эълон қилди
Венесуэла ҳукумати 3 январга ўтар кечаси, АҚШ томонидан тажовузга учраганини маълум қилди.
АҚШ президенти Трамп эса ижтимоий тармоқдаги постида АҚШ томонидан “кенг кўламли зарба” берилгани, сўнгра Венесуэла президенти Николас Мадуро қўлга олинганини эълон қилди.
3 январга ўтган кечаси АҚШ ҳарбий кучлари уюштирган ҳаво зарбалари пайтида қўлга олинган Венесуэла президентига АҚШ Бош прокуратураси айблов эълон қилди.
Бош прокурор Памела Бондига кўра, Николас Мадуро тез орада АҚШда суд...