Пеналти, ВАР ва ҳал қилувчи зарба: «Жирона» «Майорка»дан ғалаба билан қайтди
Ла Лиганинг 18-турида «Майорка» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди. Кескин ва курашларга бой ўтган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйин бошидanoq «Жирона» тўп назоратини қўлга олиб, темпни белгилади, мезбонлар эса ихчам ҳимоя ва кам сонли қарши ҳужумлар билан жавоб қайтарди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
25-дақиқада Виктор Цыганков чап оёғи билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. Гол ортидан ҳам «Жирона» тўпни кўпроқ ушлаб турди, бироқ танаффусгача яққол хавфли вазиятлар кўпаймади. «Майорка» биринчи бўлим охирларида босимни кучайтирган бўлса-да, ҳисобни тенглаштира олмади.
Иккинчи таймда ўйин янада қаттиқлашиб, майдондаги курашлар сони ортди. 62-дақиқада Ванат пеналти зарбасини голга айлантириб, меҳмонлар устунлигини икки тўпга етказди. Шундан сўнг «Майорка» катта куч билан олдинга ташланди.
Қўшимча дақиқаларда Ведат Мурики пеналти орқали фарқни қисқартирди. Якуний ҳужумлар давом этганига қарамай, мезбонлар ҳисобни тенглаштира олмади — «Жирона» босимга дош бериб, минимал устунликни сақлаб қолди.