Романонинг Аморим келажаги бўйича вазият таранглигини айтди
Машҳур инсайдер Фабритсио Романо «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим атрофидаги ҳолат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сўнгги кунларда португалиялик мутахассиснинг матбуот анжуманидаги кескин гапларидан кейин клубдаги келажаги савол остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Романо бу маълумотлар борлигини тасдиқлади.
«Жуда таранг вазият», — дея Аморимнинг «қизил иблислар» раҳбарияти билан муносабатларини таърифлади трансфер бўйича эксперт. Унинг айтишича, мураббий клубнинг трансфер бозори бўйича ишларидан норози, ҳозирча аниқ қарор йўқ, бироқ ижобий силжиш ҳам кўринмаяпти.
Рубен Аморимнинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2026/27 йилги мавсум якунигача мўлжалланган. У жамоа бошқарувини 2024 йил ноябридан буён олиб бормоқда.