Лайли ва Мажнуннинг эгизаклари Умар ва Раййона 10 ойлик бўлди (видео)
Хонандалар Лайли ва Мажнун эгизак фарзандлари — Умар ва Раййонанинг 10 ойлик бўлишгани ҳақида қувончли хабар билан бўлишди. Санъаткорлар ушбу қувончли лаҳзани Instagram саҳифаларида мухлислари билан баҳам кўрди.
Улар ижтимоий тармоққа 10 ойликни қарши олаётган эгизакларнинг ёқимли видеосини жойлаштирди. Янги йил арафаси муносабати билан Умар ва Раййона қорбобо ва қорқиз либосларида видеога тушиб, кўплаб фойдаланувчиларнинг меҳрини қозонди.
Хонандаларнинг обуначилари ушбу самимий ва қувончли кадрларни катта мамнуният билан қарши олиб, изоҳлар бўлимида Умар ва Раййонани табриклаб, илиқ ва самимий тилаклар қолдиришди.