Silk Avia ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкент–Бухоро рейслари жадвалини ўзгартирди
Silk Avia авиакомпанияси 6-январ куни ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкент–Бухоро йўналишидаги UH-801 ва UH-802 рейслари ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Янгиланган режа бўйича UH-801 рейси Тошкентдан 10:30 да учиб кетади, Бухородан қайтиш парвози эса 12:30 га белгиланган.
6-январ ҳолатига кўра, Тошкентдан Бухорога авиачипталар нархи Oson тарифида 672,9 минг сўмдан, Omad тарифида эса 872,8 минг сўмдан бошланади. Ушбу йўналиш бўйича парвозлар ҳар куни амалга оширилади.