Фарзанднинг қонуний манфаатлари таъминланди
Қонунчиликка мувофиқ, алимент — бу боланинг қонуний ҳаққи бўлиб, у фарзанднинг таъминоти, соғлом камол топиши ва муносиб ҳаёт кечириши учун мўлжалланган мажбурий тўлов ҳисобланади. (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддаси)
Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 08.04.2010 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Х.Р.дан ундирувчи М.Н. фойдасига ҳар ойлик даромадининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳаракатларини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш бўйича “МИБ-портал” электрон ахборот тизими орқали тегишли ташкилотларга сўровлар юборилиб, қарздор номига расмийлаштирилган хонадон мавжудлиги аниқланган ва қонун доирасида тақиқ солинган.
Шунингдек, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42¹-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.
Ижро ҳаракатлари давомида алимент бўйича қарздорлик Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99 ва 140-моддалари талабларига мувофиқ ҳисобланиб, жами 33 855,0 минг сўмни ташкил этган.
Кўрилган қонуний мажбурий ижро чоралари натижасида қарздор томонидан фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, боланинг қонуний манфаатлари таъминланди.