Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Бухорода Дамас ва Лаболар нега ушлаб турилаётганига аниқ изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим интернет нашрларида “Шофиркон туманида юзлаб Damas ва Labo русумли автомашиналар ҳужжатсиз ушлаб турилди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий тушунтириш берди.

Аниқланишича, 2026 йил 7 январь куни соат 14:12 да Шофиркон туман касалхонаси шифокори томонидан ҳудудда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида Ички ишлар органларига мурожаат келиб тушган. Ҳодиса оқибатида 2011 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро М.Т. турли тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб келинган.

Терговга қадар текширув жараёнида бола велосипедда ҳаракатланаётган пайтда орқадан келаётган оқ рангли “Damas” автомашинаси билан тўқнашгани, ҳайдовчи эса жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан, уни хавф остида қолдириб, воқеа жойидан яширингани маълум бўлган.

Шу ҳолатдан келиб чиқиб, жиноятни тез фош этиш, гумон қилинаётган транспорт воситаси ва ҳайдовчини топиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув ҳамда процессуал тадбирлар амалга оширилган. Хусусан, Шофиркон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган оқ рангли “Damas” ва “Labo” русумли автомашиналар текширувдан ўтказилган.

Расмий маълумотда қайд этилишича, ушбу транспорт воситалари фақат текширув мақсадида вақтинча тўхтатилган ва белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Қонунбузилиш аниқланмаган автомашиналар эгаларига дарҳол қайтарилган, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Шунингдек, 2026 йил 9 январь куни соат 00:00 ҳолатига кўра, эксперт-криминалистик текширув натижасида мазкур ЙТҲни содир этган гумонланувчи шахс Ғиждувон туманида туғилган Б.У. экани аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 2026 йил 7 январь куни соат 11:50 атрофида содир бўлган ва гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлган.

Унга тегишли оқ рангли “Damas” автомашинаси ҳам топилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан амалдаги қонунчилик доирасида тегишли процессуал чоралар кўрилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ, шунингдек, айрим хабарларда келтирилган “ҳайдовчилар касал фуқароларни ташиб келаётгани ёки қария ота-оналарини кўриш учун йўлга чиққан бўлса ҳам узоқ вақт ушлаб турилган” деган маълумотлар расмий тарзда тасдиқланмаганини билдирган. Қайд этилишича, ушбу мазмунда ички ишлар органларига ҳеч қандай мурожаат ёки шикоят келиб тушмаган.

Таъкидланишича, барча амалга оширилган тадбирлар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятни фош этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида, амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда бажарилган.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *