Солиқ қарзи бўйича ундирув ишлари жадаллашмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-131 сонли қарорига мувофиқ, сурункали равишда солиқ қарздорлигини тўламаётган фермер хўжаликларига ер ижара ҳуқуқлари қайта кўриб чиқилиши юзасидан ўтказилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.
Жумладан, 2025 йилда мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида иш юритувида бўлган 6682 та ижро ҳужжатлари бўйича 2763 та фермер хўжаликлари ҳамда жисмоний шахслардан 28 млрд. 714 млн. сўм солиқ қарзлари ундирилишига эришилган.
Шу билан бирга, қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмаган, бошқа мулклари ва мулкий ҳуқуқлари бўлмаган 5 та қарздор фермер хўжаликларининг ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқлари хатланиб, жами 5 млрд. 453 млн. бошланғич нархда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди. Бу борада ижро ҳаракатлари давом этмоқда.