"Эвертон" — "Сандерленд": Руфс серияни ютди, меҳмонлар кейинги босқичда
«Эвертон» ва «Сандерленд» ўртасидаги баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмагач, пеналтилар сериясида меҳмонлар устун келди.
Учрашувдаги ҳисобни 30-дақиқада «Сандерленд» очди: Энсо Ле Фе бир тегинишда зарба бериб, тўпни пастки бурчакка йўллади. «Ирислар» узоқ вақт имконият излаган бўлса-да, ҳужумда суръатни кескин оширмади. Шунга қарамай, 89-дақиқада Жеймс Гарнер пеналтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Экстра таймларда тўп назорати кўпроқ «Эвертон» томонида бўлди, «қора мушуклар» эса стандарт вазиятлар ва ўрта масофадан зарбалар билан жавоб қайтарди. Бир эпизодда Жордан Пикфорд Мандлнинг зарбасидан кейин жамоасини қутқариб қолди. Аммо 120 дақиқада ҳам ғолиб аниқланмади.
Пеналтилар сериясида ҳал қилувчи роль «Сандерленд» дарвозабони Робин Руфсга тегишли бўлди: у Гарнер, Барри ва Бетунинг зарбаларини қайтарди. Меҳмонлар сафида эса Ле Фе, Гранит Жака ва Лук О‘Нйен ўз уринишларини голга айлантирди. Якунда «Сандерленд» серияда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, «Эвертон»ни мусобақадан чиқариб юборди.