Нойер Олисенинг «Бавария»даги ўйинини юқори баҳолади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер жамоадоши Майкл Олисенинг жамоа сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни «Бавария» Бундеслига доирасида ўз майдонида «Волфсбург»ни йирик ҳисобда таслим этди — 8:1. Француз вингер бу учрашувда икки гол урди ва яна бир ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
«Майкл “Бавария”да футбол ўйнашдан роҳат олмоқда. У жуда креатив футболчи, доим хавфли вазиятлар яратади. Жамоада ўзини яхши ҳис қиляпти. Жамал Мусиала қайтганидан кейин Олисе ёнида яна бир аъло даражада тушунадиган шериги бўлади. У биз учун муҳим рол ўйнаяпти», — дея Нойер сўзларини келтиради «Gazeta.Ru».
16 турдан сўнг «Бавария» Бундеслига жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва «Боруссия» Дортмундни 11 очкога ортда қолдиряпти.