“Бу бола кимга ўхшайди?” — Дурдона Қурбонова Имроннинг ўғли билан (видео)
Актриса Дурдона Қурбонова хонанда Имрон ва унинг ўғли билан кафеда ширинлик еб ўтирган вақтидан Instagram саҳифасига видео жойлади.
Видеода Дурдонанинг Имроннинг ўғлига ширинлик едириб, болажонни маҳкам қучоқлагани, унинг ширинлиги, асаллиги ва чиройлилигини таъкидлаб, юзларидан ўпиб қўйгани акс этган.
Актриса мухлисларга мурожаат қилиб: “Бу бола кимга ўхшайди?” — дея савол берди ва болажонга “мана адаси”, деб Имронни кўрсатди.
Шунингдек, у болага: “Асалим мани, бунча чиройлисан”, — дея эркалади.
Дурдона Имронга қараб: “Кимга ўхшаган, сиз бунақа чиройли эмаску?”, — дея ҳазил аралаш савол ҳам берди.
Мазкур видеодан Дурдона ва Имрон ўртасидаги муносабат самимий ҳамда дўстона экани яққол сезилади.
Видео мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик болажоннинг ширинлиги ва асаллигини таъкидлади, айримлар эса уни отасига ўхшатиб изоҳ қолдирди.