Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилади

Макка шаҳрида Қирғизистон фуқаролари учун муҳим ва хайрли лойиҳа бошланди. Қирғиз зиёратчилари ҳамда талабалари бепул жойлашиши мумкин бўлган янги меҳмонхона қурилишига старт берилди. Бу ҳақда президент администрациясининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков маълум қилди, дея хабар бермоқда 24.kg нашри.

Маълум қилинишича, ушбу ташаббус Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг бевосита кўмагида амалга оширилмоқда. Янги бино Саудия Арабистонига сафар қилган қирғизистонликлар учун мўлжалланган бўлиб, улар бу ерда ҳаж ва умра зиёратларини адо этиши, шунингдек, таълим олиши давомида мутлақо бепул яшаш имконига эга бўлади.

Лойиҳа ижтимоий аҳамияти билан алоҳида эътиборга лойиқ. Айни пайтда қурилиш ишлари қачон якунланиши, унга ажратиладиган маблағ миқдори ва объектни фойдаланишга топшириш санаси бўйича аниқ маълумотлар берилмаган. Аммо ташаббуснинг ўзиёқ жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Қайд этиш жоиз, айрим давлатлар ва миллий диний жамғармалар аллақачон ўз зиёратчилари учун Макка ва Мадинада махсус турар жойларга эга. Қирғизистон лойиҳаси ноёб ҳисобланса-да, у бутунлай янги тажриба эмас. Бундай амалиётлар бир қатор мусулмон мамлакатларида йиллар давомида қўлланиб келинмоқда.

Жумладан, Малайзиядаги Lembaga Tabung Haji ташкилоти Макка ва Мадинада ўз меҳмонхоналарига эга бўлиб, зиёратчиларни имтиёзли нархлар асосида жойлаштиради. Туркияда эса диний ишлар бўйича давлат бошқармаси — Diyanet ўз бинолари ва узоқ муддатли ижарадаги объектлар орқали зиёратчиларни нисбатан арзон шароитда қабул қилади. Индонезияда давлат ҳаж миссиялари катта ётоқхоналар ва узоқ муддатли шартномаларга эга. Эронда ҳам вақф бинолари орқали айрим зиёратчилар бепул ёки жуда арзон шароитда жойлаштирилади.

Шу нуқтаи назардан, Қирғизистон ташаббуси айнан тўлиқ бепул яшаш модели билан ажралиб туради. Бу эса уни дунё миқёсида кам сонли, Марказий Осиёда эса илк бундай лойиҳалардан бирига айлантиради.

Қисқаси, Маккада бошланган бу қурилиш нафақат инфратузилмавий, балки маънавий аҳамиятга ҳам эга. У минглаб қирғизистонлик зиёратчилар учун ҳаж йўлини енгиллаштирадиган, тарихий қадам сифатида баҳоланмоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *