Тожикистонда ёш ММА чемпиони жанг пайтида ҳалок бўлди
Тожикистонда аралаш жанг санъати (ММА) бўйича 15 ёшли жаҳон чемпиони Муҳаммадали Саъдуллоевнинг ҳаёти трагик тарзда якунланди. Ҳодиса Кулоб шаҳридаги интернет-кафелардан бирида 11 январдан 12 январга ўтар кечаси содир бўлган.
Маълумотларга кўра, можаро вақтида Саъдуллоев кўкрагига пичоқ билан зарба олиб, дарҳол ҳалок бўлган. Шунингдек, ушбу жанжалда яна икки киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳозирда икки гумонланувчини қўлга олган ва тергов жараёни давом этмоқда.
Муҳаммадали Саъдуллоев 2024 йилда ўз ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлган, 2025 йилда эса Тожикистон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Ёш спортчининг фожиали ҳалокати мамлакатда спорт жамоатчилиги ва жамият орасида чуқур қайғу уйғотди.