Роналдунинг 960-голидан сўнг мотивацион мурожаати янгради
Саудия Арабистони Про-лигасининг чоршанба оқшомидаги баҳсида «Ал-Наср» «Дамак»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Криштиану Роналду ҳам гол уриб, фаолиятидаги жами голлари сонини 960 тага етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Финал ҳуштагидан кўп ўтмай 40 ёшли португалиялик футболчи ижтимоий тармоқларда қисқа, аммо мазмунли хабар қолдирди: «Ҳаракатни давом эт, ишонишни давом эт, курашни давом эт».
Аввалроқ Роналду фаолияти давомида 1000 та гол уриш маррасига етишни мақсад қилганини таъкидлаган эди.
Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жорже Жезуш бошқарувидаги пешқадам «Ал-Ҳилол»дан жамоа 4 очко ортда қолмоқда.