Роналду фаолиятини якунлаш муддатини белгилаб олди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини қачон тугатиши мумкинлиги маълум бўлди. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, португалиялик 2027 йил ёзида амалдаги шартномаси якунлангач, Саудия клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, айнан ўша пайтда Роналду катта эҳтимол билан профессионал футбол билан ҳам хайрлашади. 2027 йилга бориб, «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби 42 ёшга тўлади.
Роналду «Ал-Наср» сафида 2023 йил бошидан буён тўп суриб келмоқда. Ҳозирда 40 ёшли форвард Саудия Арабистони чемпионатининг тўпурарлар пойгасида 16 учрашувда урган 16 голи билан етакчилик қилмоқда.