«Санкт-Паули» ва «Гамбург» учрашувида ҳисоб очилмади
Германия чемпионатининг 19-туридаги очилиш баҳсида турнир жадвалининг қуйи қисмида турган «Санкт-Паули» ҳамда «Гамбург» майдонга тушди. Учрашув умумий ҳисобда тенг кечди: мезбонлар дарвоза томон кўпроқ зарба йўллаган бўлса, меҳмонлар тўп назоратида устунроқ кўринди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ ўйиннинг энг катта муаммоси — хавфли вазиятлар тақчиллиги бўлди. 90 дақиқа давомида томошабоп эпизодлар кам учради ва жамоалар дарвозабонларини жиддий синовдан ўтказа олмади.
Натижада таблодаги 0:0 ҳисоб ўйинга мос бўлди. Дураңдан сўнг «Санкт-Паули» жадвалнинг энг пастки қисмидан узоқлашиб, ўтиш ўйинлари зонаси поғонасига кўтарилди, «Гамбург» эса 13-ўринда қолди.