Фарғона вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида кадрлар бўйича ўзгариш амалга оширилди. Аюбхон Раҳматуллаев вилоят ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълумотларга кўра, у мазкур тайинловгача ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шунингдек, Тезкор-қидирув департаменти раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.
Шу билан бирга, Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилиб келган Азизбек Икромов бошқа масъул лавозимга ўтказилди. У Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди.