Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Бугун қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Ўзгидромет 30 январь кунига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Синоптик кузатувларга кўра, эртага мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво шароити ўзгарувчан тус олади, айрим жойларда ёмғир, туман ҳамда йўлларда яхмалак ҳолатлар юзага келиши мумкин. Шу боис, айниқса ҳайдовчилар ва йўлга чиқувчи фуқаролардан эҳтиёткорликка амал қилиш сўралмоқда.

Тошкент шаҳрида кун давомида ҳаво ўзгарувчан бўлади, асосан ёғингарчилик кузатилмайди, аммо кечқурунга яқин қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли мавжуд. Эрталаб ва тунги соатларда туман тушиши мумкин. Шамол аввал шарқ томондан эсиб, кейин ғарбга йўналишини ўзгартириб, 3–8 м/с тезликда сақланади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқни кўрсатса, кундузи 3–5 даража илиқ атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, бироқ айрим жойларда туман пайдо бўлиши мумкин. Йўлларнинг айрим нуқталарида яхмалак юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол шарқий йўналишдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, баъзи ҳудудларда 13–15 даража совуққача пасайиши мумкин, кундузи эса 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим ҳудудларда ёмғир ёки туман кузатилиши мумкин. Йўлларда яхмалак ҳолатлар юзага келиш эҳтимоли бор. Шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан ғарбга қараб 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи эса 2–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан сақланади. Айрим жойларда ёмғир, туман кузатилиши мумкин, йўлларда айрим нуқталарда яхмалак пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан ғарбга томон 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ даражада бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ва туман кузатилиши мумкин. Йўлларда яхмалак ҳолатлари бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол шарқдан ғарбга томон 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 5–10 даража илиқни ташкил этади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда айрим нуқталарда яхмалак ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол шарқ томондан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак сақланиб қолиши эҳтимоли юқори, шунингдек қор кўчиши хавфи ҳам бор. Шамол шарқдан ғарбга қараб 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи эса 4 даража совуқдан 1 даража илиққача бўлиши прогноз қилинмоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *