Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Солиқда янги қоидалар: нақдсиз тўловлар янада кенгайиши айтилмоқда

Солиқ қўмитаси ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Ҳужжатда асосий мақсад аниқ: яширин иқтисодиёт улушини пасайтириш ва нақдсиз тўловларни оммалаштириш учун қўшимча механизмларни ишга тушириш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада энг катта урғу чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш соҳасида ишлаётган тадбиркорлар қўллаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш воситаларига қаратилган. Хусусан, бундай тизимларни солиқ органларининг ахборот платформаларига мажбурий тарзда улаш ва давлат реестрига киритиш талаби кучайтирилиши кўзда тутилган. Яъни “ҳисоб-китоб бор, лекин кўринмайди” деган ҳолатларга йўл қолмаслиги керак.

Шунингдек, фискал белгиларни тўғри акс эттирмаслик ёки интеграция талабларини бузиш ҳолатларига нисбатан Солиқ кодексининг 227¹-моддасида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланиши эслатиб ўтилмоқда. Қисқача айтганда, тизим ишласа ҳам, қоидага мувофиқ ишламаса — саволлар кўпайиши мумкин.

Лойиҳага кўра, Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 июнга қадар қуйидаги ишлар таъминланишини таклиф қилмоқда:

  • умумий овқатланиш корхоналарини буюртмалар ҳисобини юритувчи ахборот тизими билан тўлиқ жиҳозлаш ва уни назорат-касса техникаларига улаш;

  • “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ билан биргаликда биржа савдолари бўйича оферта шартномалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органлари ахборот тизимларига интеграция қилиш.

Яна бир муҳим блок 2026 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилиши кўзда тутилган янги тартиблар билан боғлиқ. Улар орасида:

  • биржа савдолари бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришда нефть маҳсулотлари ҳажмини автоматик назорат қилиш механизмини ишга тушириш;

  • қурилиш пудрат ва субпудрат шартномаларини, шунингдек нефть маҳсулотлари омборларини ижарага бериш шартномаларини солиқ органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш;

  • нотариал идоралар тақдим этган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари маълумотларини ҚҚС ҳисоботини шакллантиришда инобатга олиш;

  • устав капиталига улуш сифатида киритилган товар-моддий захираларни реализация қилиш ёки ишлаб чиқаришга сарфлашни давлат рўйхатидан ўтказилган ўзгартириш ҳужжатлари асосида амалга ошириш.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва Солиқ қўмитаси иштирокида “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини солиқ органлари, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари тизимлари билан ўзаро улаш, маълумотларни реал вақт режимида алмашиш механизмларини жорий қилиш таклиф этилмоқда. Яъни маълумотлар “кейинроқ” эмас, “шу заҳоти” ҳаракатланади.

Бу ўзгаришлар нимани англатади?
Тадбиркорлар учун асосий сигнал шундай: ҳисоб-китоб, шартнома ва айланмага оид маълумотлар янада тизимли ва кўпроқ автомат тарзда солиқ тизимлари билан боғланади. Бу бир томондан шаффофликни оширади, иккинчи томондан эса бизнесдан техник тайёргарликни талаб қилади: софт, касса, интеграция, рўйхатдан ўтказиш — ҳаммаси “кейин кўрамиз” дейиладиган мавзу эмас.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *