Францияда Сафонов ПСЖнинг катта ўйинида асосий таркибда кутилмоқда
RMC Sport журналистлари Франция чемпионатининг марказий баҳси — ПСЖ ва Марсель тўқнашуви олдидан тахминий таркиблар ҳақида материал эълон қилди. Манбага кўра, россиялик дарвозабон Матвей Сафонов учрашувни илк дақиқалардан бошлаши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мақолада Сафоновнинг сўнгги ўйинлардаги чиқиши юқори баҳоланган. Хусусан, у ўтган ҳафта Страсбургга қарши баҳсда пеналти қайтариб, яна эътиборни ўзига тортгани таъкидланади ва дарвозабон Шевалйедан бироз устунликка эга экани қайд этилади.
ПСЖ — Марсель учрашуви Лига 1 доирасида 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин жараёнини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.