Роналду атрофидаги вазият «Ал-Наср» раҳбариятини ўзгартирди
Криштиану Роналду билан боғлиқ норозиликлар клуб ичида из қолдирганга ўхшайди. Arriyadiyah хабарига кўра, Муҳаммад ал-Скит «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, функционер қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.
Аввалроқ клубда Роналдуга яқин ҳисобланган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симау Коутинио ваколатлари қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, юлдуз ҳужумчи клубдан ички муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ ваъдалар олгани айтилади.
Қайд этилишича, «Ал-Наср» бошқарувидаги ўзгаришлар бундан кейин ҳам давом этади. Жамоа ҳозир турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.