Бергкамп Бенземанинг ҳаракатларини ёш ҳужумчиларга намуна қилган
Футбол афсоналаридан бири Деннис Бергкамп франсуз ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдириб, унинг майдондаги ўйинини жуда юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бергкампнинг айтишича, у Бенземанинг тўпсиз ҳаракатлари ва зарбага чиқиш учун қиладиган кескин югуришларини ёш форвардларга дарс жараёнида мисол қилиб кўрсатган. Мутахассис бу жиҳатлар ҳужумчиларга нафаси етадиган даражада кучли таъсир қилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнасида Бензема «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди. Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 1 та ассист қайд этди.