«Марсел» бош мураббийлигига яна бир номзодни кўриб чиқмоқда
Франциянинг «Марсел» клуби Роберто Де Дзерби билан хайрлашганидан кейин жамоа бошқаруви учун янги вариантларни фаол тарзда изламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Foot Mercato хабарига кўра, марселликлар аввалроқ тилга олинган Саудия Арабистонида ишлаётган Сержиу Консейсау билан бирга Хабиб Бейе номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Бейе яқинда «Ренн»да бош мураббий бўлиб ишлаган. У 9 февраль куни жамоанинг сўнгги тўртта учрашувидаги қониқарсиз натижалар ортидан лавозимидан четлатилди.
Ҳозирда «Марсел» чемпионат турнир жадвалида 21 ўйиндан кейин 39 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Ундан юқорида «Лион» (42), «Ланс» (49) ва «ПСЖ» (51) жойлашган.