Томас Тухел Англия терма жамоасида 2028 йилгача қолади
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел жамоа билан шартномаси узайтирилгани юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Терма жамоа матбуот хизмати аввалроқ Тухел билан ҳамкорлик 2028 йилгача расман давом этишини эълон қилганди.
Мутахассиснинг айтишича, у Англия билан шартнома янгилангани учун жуда хурсанд ва бундан фахрланади. Тухел футболчилар ҳамда мураббийлар штаби билан ишлашдан завқ олаётганини таъкидлаб, жамоани Жаҳон чемпионлигига олиб бориш учун бор кучини ишга солишини, мамлакат уларнинг натижаларидан фахрланиши учун ҳаммаси қилинишини билдирди.
Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашни муваффақиятли якунлаб, К гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Қура натижаларига кўра, Тухел шогирдлари L гуруҳида Гана, Панама ва Хорватияга қарши баҳс олиб боради.