Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартномасини узайтиради
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти миллий жамоа билан янги шартнома имзолаш арафасида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Athletic хабарига кўра, италиялик мутахассиснинг Бразилия футбол конфедерацияси билан келишуви деярли тўлиқ тайёр — энди фақат расмий формалитлар қолган.
Бразилия терма жамоаси тарихидаги илк хорижлик мураббий бошчилигида жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.
Мундиалнинг финал босқичида бразилияликлар Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олди.
Бразилиянинг гуруҳдаги учрашувлари 13, 19 ва 24 июн кунлари бўлиб ўтади. Аввалроқ Анчелотти ёзда “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.