Канчелскис Каррикка бош мураббий сифатида имконият берарди
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Канчелскис клубнинг ҳозирги вақтинчалик бош мураббийи Майкл Каррик ишлари ҳақида фикр билдирди. Каррик қисқа муддат ичида жамоани 5 учрашувнинг 4 тасида ғалабага бошлаб келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Канчелскисга кўра, “Юнайтед” мавсум якунида АПЛ жадвалида кучли тўртликдан жой олиб, Чемпионлар лигасига йўл олиши шарт. Мутахассис Каррикни доимий асосда қолдириш масаласида шошилмасликни, бироқ унга имконият бериш кераклигини таъкидлади.
Ҳозирда “Манчестер Юнайтед” 26 ўйиндан сўнг 45 очко жамғарган ва тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа олдида “Астон Вилла” (50), “Манчестер Сити” (53) ҳамда “Арсенал” (57) жойлашган.