ПСЖ АПЛ ярим ҳимоячиси Балебани ўз сафига қўшмоқчи
"Брайтон"нинг марказий ярим ҳимоячиси Карлос Балеба фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, 22 ёшли футболчи "ПСЖ" радарига тушган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, парижликлар Балебани сотиб олиш учун 70–75 миллион евро ажратишга тайёр. Футболчи учун курашда "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Тоттенҳем" ва "Ньюкасл" ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед" Балебани қўлга киритишга уриниб кўрган, бироқ клуб 100 миллион евролик талабни тўлашдан бош тортганди. Жорий мавсумдаги омадсиз ўйинлари фонида футболчининг нархи пасайгани айтилади.
Балебанинг ҳисобида бу мавсум барча мусобақаларда 24 та ўйин бор, бироқ у ҳали гол ёки ассист билан ажралиб чиққан йўқ.