Георгий Джикия Туркиядаги ҳолати ҳақида гапирди
“Антальяспор” ҳимоячиси Георгий Джикия Туркия клубидаги вазияти юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони “ФНЛ с Ильйовим” телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистлар ундан жамоада ишлар қандай кетаётгани ва Туркиядаги шароитлар кўнгилдагидекми, деб сўрашди. Джикия эса “ҳаммаси яхши”лигини айтиб, Туркияда ҳаммасини ўзи қониқтираётганини табассум билан таъкидлади.
Джикия “Антальяспор” сафига ўтган йил ёзида қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозирда “Антальяспор” Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида “Самсунспор”га қарши ўтказади.